Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда кимё,
металлургия ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида оқова сувларни
тозалаш, корхоналарда сувларни тайёрлаш ва деминераллаштиришда юқори
сорбцион ҳусусиятга эга бўлган ион-алмашинувчи полимерлардан кенг
кўламда фойдаланиб келинмоқда. Хусусан, махаллий хом-ашёлар асосида
олинган ион-алмашинувчи полимерларни саноат корхоналарида оқова
сувларни оғир металл ионларидан тозалашда қўллаш кўп жиҳатдан фан ва
техниканинг замонавий ютуқларини қўллаб амалга ошириш муҳум аҳамиятга
эга.