Тадқиқотнинг мақсади Яссавий мактабига хос анъанавийлик ва издошлик тамойилларини аниқлаш, асослаш, шу орқали ҳикматнавислик анъанасининг ўзбек адабиѐти тарихида муҳим ҳодиса эканлигини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади янги лингвистик йўналиш – теолингвистиканинг назарий ва эмпирик асослари, нуқтаи назарларини асослаш, дунёнинг диний тасвирини ифодаловчи тил бирликларини когнитив ва маданий талқини ҳамда шарҳини бериш.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фонд бозори инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади суғурта компаниялари комплекс молиявий таҳлилини бухгалтерия баланси кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлигини функциялар кўринишидаги Лагранж интерполяция формуласи ёрдамида ифодалашга асосланган комплекс ретропрогноз таҳлил ва комплекс прогноз методларини илмий асослаб, ишлаб чиқиб жорий қилиш йўли билан такомиллаштириш бўйича назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида “Жисмоний маданият ва спорт” фанини ўқитиш учун кластер-модулини ишлаб чиқиш ва педагогик тажрибада текширишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади α-амилаза ва глюкоамилаза ферментларининг барқарорлаштирилган оптимал мажмуасини ишлаб чиқиш ва улар ёрдамида этанол олиш биотехнологиясини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон фармацевтика саноатига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини ошириш юзасидан илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади поэтик матн лингвофонетик тузилишини қиёсий таҳлил қилиш орқали фоник хусусиятларнинг прагматик мазмунга таъсирини
аниқлаш ҳамда ушбу мазмунни таржимада қайта яратиш усулларини ёритиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Реми Дор томонидан француз тилига таржима қилинган ўзбек фольклори ва мумтоз адабиѐти намуналарини қиѐсий тадқиқ қилиш ҳамда таржимон маҳоратини ѐритиб беришдан иборат.