Тадқиқотнинг мақсади. Самарқанд ҳудудида яшовчи тожиклар шевасидаги тўй ва мотам маросимларига оид этнографик лексикасини тадқиқ этиш орқали билингвизм ҳодисасининг этнографик бирликларда акс этишини кўрсатиш, ҳудуддаги тожиклар тилида қўлланувчи этнографизмларнинг лексик-семантик хусусиятларини аниқлашдан иборат.