Тадқиқотнинг мақсади корпоратив тузилмаларда инновацион жараёнларни стратегик бошқариш услубиётини такомиллаштиришнинг назарий-услубий жиҳатларини ривожлантириш ҳамда ташкилий-бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий
таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ge 1-х Sn х (0 х 0.03) ва (InSb) 1-х (Sn 2 ) х (0 х 0.05) қаттиқ қоришмалар ва улар асосидаги p-n гетероструктураларнинг
структуравий, электрофизик ва фотоэлектрик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ПВХ ва ПЭ асосида нанотузилмали полимер аралашмалар шакллантириш ва аралашма компоненталарининг структураси билан эластик – мустахкамлик хусусиятлари орасидаги корреляцион боғлиқлгини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ўз-ўзидан ёниш хусусиятига эга бўлган кўмир конларида уларга таъсир қилувчи иқлим, кон-геологик, кон-техник омиллар ҳамда кўмирнинг кислородни сорбция қилиш фаолликларини аниқлаш ва кўмирни ўз-ўзидан ёнишининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади жамиятнинг демократлашуви жараёнида ахборот жанрларининг ривожланиш омилларини белгилаш ва уларнинг аҳамиятини илмий-назарий тадқиқ этиш.
Тадқиқотнинг мақсади калорияси чекланган диетани ёш ортиб бориши билан боғлиқ каламушлар ўсиш ва ривожланишига ҳамда жигар митохондрияси функционал ўзгаришларига таъсир механизмини қиёсий тавсифлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Сайфий Бухорийнинг илмий-адабий меросини ӯз даври адабий жараёни билан боғлиқ ҳолда ӯрганиш ҳамда форс-тожик арузшунослигига бағишланган бошқа рисолалар билан қиёслаш орқали “Аруз” рисоласининг ΧV аср арузшунослигидаги мавқеи, янгилиги ва
афзалликларини асослашдан иборат.
Тадқиқот мақсади қитъани кенг ва ҳар томонлама ўрганиш, хусусан, унинг келиб чиқиши, жанрий хусусиятлари, шеърий жанрлар системасидаги (Х аср) ўрни, мақоми ҳамда мавзу мундарижасининг ўзига хос хусусиятларини белгилашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийсидаги географик номлар шаклланишининг табиий-ижтимоий хусусиятларини аниқлаш асосида табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳамда мазкур жараёнда юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади дунёнинг энг ривожланган мамлакатларида кенг тарқалган Стратегемалар назариясининг мазмун-моҳияти, унинг бугунги Ўзбекистонда намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, мамлакатимизда амал қилиш методологияси ва технологияларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ижтимоий-тарихий жараёнларни билиш методологиясини такомиллаштиришнинг фалсафий жиҳатларини ўрганиш ва ёшлар тарбиясида фойдаланиш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ислом Каримов ижтимоий-фалсафий меросида ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий тараққиётдаги ролини аниқлаш ва ёшлар маънавий тарбиясида фойдаланиш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида таксис категориясини мустақил категория сифатида ажратиш асосида уни воқелантирувчи турли тил сатҳ таксемаларини функционал-семантик ва транслотологик хусусиятларига асосланган тавсиф ва таснифини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади бутун сонли панжарадаги сони учтадан ошмайдиган заррачалар системасига мос гамильтонианлар билан боғлиқ иккинчи тартибли операторли матрица муҳим спектрининг тузилишини аниқлаш ва муҳим спектрдан ташқарида жойлашган хос қийматлари сонининг чекли ѐки чексиз бўлиш шартларини топишдан иборат.