Ушбу битирув малакавий ишимиздан кўзланган мақсад- коллеж ўқувчилари ҳаётидаги келиб чиқадиган ҳар хил зиддиятлар, конфликтлар, низоли
вазиятлар ва бунинг натижасида келиб чиқадиган стресс ҳолатлари бўйича кенг назарий ва амалий билимлар бериш орқали ёшларни жамиятда мустақил ва фаол
фуқаро сифатидаги иштироки учун замин яратиш, бошқа инсонлар билан табиий бўлган турли ижтимоий, иқтисодий, маънавий- руҳий, психологик мулоқотларда
улар онги, тафаккури ва аҳлоқида камтарлик, меҳрибонлик, ҳалоллик, тўғрисўзлик, самимийлик, виждонлилик, ўз сўзида туриш каби хислатларни
тарбиялашдан иборатдир.