XVII асрда Ян Амос Коменский, таълим жараёнининг шундай механизми устида изланишлар олиб бордики, бунда унинг фикрича “вақт, нарсалар , усул” шундай тақсимланиши керакки, тўғри тузилмага келтирилган ва тўғри қўлланилган шароитда у кутилган натижани бериши керак. Бундай механизмни Я.А.Коменский “Дидактик машина” деб номлади.
ХХ аср 30-йилнинг ўртасида АҚШнинг Индиана университетида талабаларга эшитиш ва кўриш (аудиовизуал) таълими бўйича маърузалар ўқилган, 1946 йил шу ернинг ўзида эшитиш ва кўриш таълими бўйича мутахассисларни тайёрлаш курси: ишлаб чиқаришни режалаштириш, эшитиш ва кўриш воситаларини ишлатиш ва улар сифатини баҳолаш, шу воситаларни қўллаб ўқув жараёнини бошқариш дастурлари киритилди. Бу жараён “Таълимда технологиялар” деб номланди.