Биринчи қараш: Инсон фаолияти сифатида бундан икки млн йил олдин тош даврида инсон амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлган билимларни қўлга киритган ва бир-бирига етказган пайтда фан шаклланган; Иккинчи қараш: мифологик дунёқарашдан фарқ қилиб, фан билимнинг исботловчи тури сифатида Эр ав. V асрда Юнонистонда юзага келган; Учинчи қараш: тажрибавий билимлар асосида сўнги ўрта аср маданияти гуллаб яшнаган даврда фан пайдо бўлган; Тўртинчи қараш: фан XVI-XVIII асрларда юзага келди. Бунга Кеплер, Гюйгенс, Галилей, Нъютон асарларининг пайдо бўлиши туртки бўлди. Фаннинг асосий белгилари объектнинг математик моделларини яратиш, эксперементал босқичнинг эмперик натижалари. Физик ва математик типларнинг фикрий умумлашмаси ҳисобланади. Фаннинг социал муҳитини яратиш билан боғлиқ бўлган Лондон Қирол жамияти, Париж фан академияларининг ташкил топиши худди шу даврга тегишлидир; Бешинчи қараш: фаннинг юзага келиши XIX асрнинг биринчи чораги билан боғланади. Бу даврда илмий тадқиқот билан олий таълимни мувофиқлаштириш юзага келди. Бу давр фанини яратувчилар Гумбольдт ва Либих каби немис табиатшунослари ҳисобланади.