Исломгача бўлган даврда динларнинг ривожланиши ва жамият маънавий ҳаётида тутган ўрни. Ўтмишда минтақамиз, жумладан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида турли ўзига хос диний қарашлар ва унга асосланган урф-одат ва анъаналар мавжуд бўлган. Хусусан, тадқиқотчилар Ўзбекистондаги ибтидоий динлар сифатида фетишизм, тотемизм, анимизм, шаманизм, магия ва сеҳргарлик турларини санаб ўтадилар.