Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги эмоционал сўзлар парадигмасини белгилаш ва уларнинг тил системасидаги ўрни ҳамда бадиийэстетик функциясини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади инновацион ҳамкорлик асосида бўлажак технология ўқитувчиларининг касбий педагогик тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот гуруҳидаги 10-12 ёшли гимнастикачиларни махсус ҳаракат тайёргарлигини базавий элементларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади. Машинасозлик мақсадларида ўзаро тикилувчи полимер тизимлари асосида тебранишни ютувчи композицион материаллар таркибини ва қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш биноларида буғланма совитгич қурилмаларидан фойдаланиб, ҳавони мўътадиллаш тизими самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкор икки босқичли буғланма совитгич қурилмаси схемасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади матрицавий соҳаларда Лапласнинг инвариант операторини аниқлаш, А-гармоник функцияларни тадқиқ қилиш, Дирихле масаласини ечиш, матрицавий шар ва унинг остовида ортонормал системани қуриш ва бу система ёрдамида Бергман, Коши-Сеге ва Пуассон ядроларни текис яқинлашувчи қаторларга ёйиш ҳамда уларнинг коэффициентларини текшириш масалалардан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади юқори қувватли ҳайдов тракторлари билан агрегатланадиган модулли плугнинг агротехника талаблари даражасидаги иш сифатини кам энергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган параметрларини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади гидроаккумуляцион электр станциялардан электр энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги тизимлар учун манёврчан манба сифатида фойдаланишнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг параметрларини танлаш ва асослашдан иборат.