Тадкикотнинг максади Жиззах вохаси ахолиси чорвачилик хужалигининг минтакага хос хусусиятлари, улар билан бoFлик урф-одат ва маросимларини тарихий-этнографик материаллар асосида очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий ташхисот усулларини қўллаш ва хирургик коррекция усулларини такомиллаштириш орқали юракнинг ягона қоринча физиологияси бўлган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади ташрихдан кейинги асоратларни тизимлаштириш орқали турли жарроҳлик усулларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш йўли билан простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Шимоли-шарқий Ўзбекистон агроландшафт орнитофаунасининг замонавий ҳолатини аниқлаш, агроценозлар орнитофаунаси компонентларига антропоген омиллар таъсирини юмшатишга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Чирчиқ дарёси сув ҳавзалари балиқларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, морфологик хусусиятларини очиб бериш, таксономик ревизия қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда кадастрини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади маҳсулдор сигирларда катта қорин ацидозининг эртачи ташхис усулини ишлаб чиқиш ва даволаш ҳамда гуруҳли олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади. Ичак яллиғланиши касалликларини олдини олиш ва даволаш ҳусусиятига эга бўлган биологик фаол моддалар сақлаган озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш, уларни касалликни даволашдаги таъсир механизмларини аниқлаш ва кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича код рақамлари ишлаб чиқиш орқали амалиётга жорий этишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади 5-9-синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларида ҳаракат тайргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Ўзбекистон бронза ва илк темир даври тарихшунослиги масалаларини ёритиш орқали Сурхон воҳасининг археологик ўрганилишида мавжуд тадқиқотларнинг ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.