Тадқиқотнинг мақсади Увайсий шеъриятида поэтик тафаккурнинг янгиланиш тамойилларини белгилашда муҳим вазифани бажарувчи мумтоз адабий анъаналарнинг ўрни, лирик қаҳрамон табиати, рамз ва образ муносабати, тимсол яратиш маҳорати, жанрлар такомили, достоннависликдаги ўзига хослиги, қофия, радиф ва бадиий санъатларни қўллаш тамойиллари масалаларини илмий асослашдан иборат.