Тадқиқотнинг мақсади кон машиналари самарадорлигини такомиллаштириш, улардан фойдаланиш ва ишончлилигини ошириш учун карьерларнинг кон-транспорт ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг ресурстежамкор усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади жамиятимизда ёшлар сиёсий толерантлиги шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ҳамда янгиланаётган Ўзбекистонда толерантлик ижтимоий-сиёсий феномени ролини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда медиатаълимнингўрнини белгилаш, илмий ёндашув назарияларини ижтимоий-сиёсий жиҳатдан умумлаштириш ҳамда сиёсий институт бўлган оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш
юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади крахмал, карбоксиметилцеллюлоза ва серицин асосида пахта толали матоларга гул босиш учун қўлланиладиган қуюқлаштирувчи композициялар олишнинг ресурс тежамкор технология-ларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Маҳмуд Замахшарийнинг «Аl-qisṭās» ва Абу Ҳафс Насафийнинг «Muxtaṣar al-`arūḍ» рисолаларининг аруз илмига оид асарлар
орасидаги ўрнини белгилаш, уларни адабий манбашунослик ва матншунослик нуқтаи назаридан ўрганиш ҳамда илмий муомалага киритишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади Ўткир Ҳошимов асарларидаги поэтик актуаллашган лексик бирликлар, тасвирий воситаларни белгилаш ҳамда адиб асарларида қўлланган лингвомаданий бирликларни тадқиқ этиш орқали ёзувчининг тилдан фойдаланиш маҳоратини ҳамда бу орқали унинг ўзбек адабий тили ривожига қўшган ҳиссасини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади зотилжам билан касалланган ҳомиладорларда акушерлик ва перинатал асоратларни олдини олиш ва коррекциялаш тамойилларни клиник-патогенетик асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади. ўсимликларни 2,4-Д гербицид ва буғдойнинг занг замбуруғи, септариозга чидамлилиги ҳамда дони маҳсулдорлигини ошириш хусусиятига эга бўлган индукторларни яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида оддий сўзлашув нутқига хос фразеологизмларнинг ўзига хос хусусиятлари, юзага келиш омилларини ўрганиш асосида уларнинг адабий тил меъёрларига муносабати ва таржимада берилиш тамойилларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек насрининг кўзга кўринган намояндаларидан бири Эркин Аъзамнинг инглиз тилига таржима қилинган роман, қиссалар ва ҳикояларига хос лингвоэтик хусусиятларни аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади йўл ҳаракати объектларининг шовқинли видео тасвирларига ишлов берувчи мураккаб бошқариш тизимларини лойиҳалашда узлуксиз ишлашни таъминлаш учун транспорт оқимларини бошқаришнинг самарали усуллари, математик моделлари ва алгоритмларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг мақсади меваларни қуритишнинг юқори самарали ресурсини тежайдиган усулини яратиш ва уларни қуритиш жараёнини инфрақизил конвектив усулда жадаллаштиришдан иборат.