Тадқиқотнинг мақсади Ўткир Ҳошимов асарларидаги поэтик актуаллашган лексик бирликлар, тасвирий воситаларни белгилаш ҳамда адиб асарларида қўлланган лингвомаданий бирликларни тадқиқ этиш орқали ёзувчининг тилдан фойдаланиш маҳоратини ҳамда бу орқали унинг ўзбек адабий тили ривожига қўшган ҳиссасини аниқлашдан иборат.