Суғорма деҳқончлик, асосан пахтачиликда агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли қилиб ўтказилиши юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, ғўза навлари ҳар қайси минтақанинг тупроқ-иқлим шароитлари, айниқса, экиш муддати, усуллари, тизими, кўчат қалинлиги ва озиқлантириш меъѐрлари каби муҳим агротедбирларга боғлиқ бўлади.