Тадқиқотнинг мақсади – Қишки сақлаш ишларини ташкил қилиш ишчи кучи, энергия ва машина ресурслари, пул ресурсларига боғлиқ бўлиб, ўз навбатида унга бир қанча омиллар таъсир қилади. Булар табиий-иқлим, лойиҳа-қурилиш ва эксплуатация омилларидир. Қорни ўз вақтида тозалаш йўли билан, транспорт воситаларининг бир маромдаги тезлик билан узлуксиз ҳаракатини таъминлаш, йўл ва йўл иншоотларини сақлашни таъминловчи шароитларни яратишдир.