Диссертация ишининг асосий мақсади – Жиззах вилояти мисолида автопоездларда пахта хом-ашёсини пахта тайёрлов пунктларидан тозалаш заводига ташиш жараёнларини таҳлил этиш, юк оқимларини оптимал планлаштириш ва тайёрлов масканларидаги ортиш механизмлари ва маршрутдаги автопоездларнинг иш кўрсаткичларини мувофиқлаштириш усулини асослашдан иборатдир.