Бозор иқтисодиёти амал қилишининг бир ярим асрлик тажрибаси, нархни шакллантириш масалалари унинг ривожланиш босқичларида янада муҳим ва мураккаб ҳисобланишидан далолат беради. Жаҳон амалиётига кўра, айнан нарх шаклланиши тизимида ҳамда нархларда ушбу тизимнинг якуний маҳсулоти сифатида ишлаб чиқариш ресурслари тури, бозорнинг монополлашув даражаси, талаб ва таклиф нисбати, истеъмолчиларнинг фаровонлик даражаси ва материал оқимлар ҳаракати ва яратилган товар ва хизматлар йиғиндисини тақсимлаш, ҳамда ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни қондириш даражаси ва бошқалар кўпроқ акс эттирилади.