Мавзунинг долзарблиги. Маълумки, инсоният ахборотлаштириш сохасида хақикий инқилобий узгаришлар даврини бошидан кечирмокда, бунинг натижасида эса умумжахон ахборотлашган ҳамжамияти шаклланмокда. Бу ўзгаришлар асосини ахборотлаштириш, телеком¬муникация ва компьютер технологиялари конвергенцияси негизида ахборотни узатиш хамда истеъмолчига етказиб беришнинг энг замонавий ва самарали воситалари дунёга келаётганлиги ташкил этади. Оқибатда XXI аср — ахборотлашган жамият асри деб эътироф этилди, яъни ахборотнинг тез ва сифатли айланишини таъминлаш мамлакат тараққиёти ва равнакининг бош мезонига айланмокда.