Ўзбекистон Республикаси катта ўсимлик хомашёси захирасига эга. Шуни таъкидлаш лозимки, ўсимликлардан олинган доривор воситалар – нисбатан физиологик ва зарарсиз, уларнинг таъсири жуда юмшоқ, ножўя таъсир қилиш қобилиятлари кимёвий воситаларга нисбатан кам, зарарли хусусиятлари ҳам бўлганлиги сабабли сурункали касалликларни, жумладан, қанд диабети ва бошқа касалликларни профилактика қилиш мақсадида, узоқ вақт давомида даволаш мумкин. Ҳозирда дори-дармон воситалари чет элдан олиб келиняпти ва аҳолини тўлиқ таъминлашга етказилмаяпти.