Турли физик-механик хоссаларга эга бўлган турли моддалар кимё-технология жараёнида кимёвий ўзгаришларга учрайди. Ўзаро таъсирнинг табиати ҳам турлича. Бу турличаликка кимёвий реакторларнинг турличалиги мос келади. Капилляр-ғовак структурали қаттиқ жисмлар таркибидан бир ёки бир нечта компонентни эритувчилар ёрдамида танлаб ажратиб олиш жараёни экстракциялаш деб аталади. Қаттиқ модда таркибидан ажратиб олиниши лозим бўлган компонент қаттиқ ёки эриган ҳолатда бўлиши мумкин. Компонентнинг физик-кимёвий хоссаларига кўра жараённи амалга ошириш учун тегишли эритувчи тури танлаб олинади. Озиқ-овқат саноатида эритувчилар сифатида асосан сув, айрим ҳолларда эса органик эритувчилар (масалан, экстракцион бензин, гексан, эфир, спирт ва спирт-сув аралашмаси ва ҳ.) ишлатилади.