Жамият ривожланишининг ҳозирги давр босқичида баркамол инсонни тарбиялаш энг асосий, кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифаларидан биридир. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Соғлом авлодни тарбиялаш буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш демакдир».
Шундай экан, мамлкатимизда «Соғлом авлод дастури» (1993 й) ҳаракатининг кенг тус олгани, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997 й 29 август) асосида таълим-тарбия тизимининг тубдан ислоҳ этилаётгани ҳам ана шу улуғвор вазифани амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамдир.