Мамлакатимизда яшовчи ҳар бир болалага бахтли ва қувноқликни ҳаётида таъминлаш жамиятимизнинг энг муҳим ва энг муқаддас бурчидир. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да шундай дейилган: Мактабгача таълим бола соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳисини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди. Мактабгача таълим бола олти-етти ёшгача етгунича давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасаларида ҳамда оилаларда амалга оширилади.