Гигиена-бу саломатлик тўғрисидаги, уни сақлаш, мустаҳкамлаш ҳамда теварак-атрофдаги омилларнинг унга кўрсатадиган зарарли таъсирини бартараф этиш воситалари ва методлари тўғрисидаги фандир. Гигиена иқлимни, микроиқлимни, ҳавонинг, сувнинг ва тупроқнинг ҳолатини, овқатланиш шароитларини, кийим-кечак, тураржой, меҳнат ва дам олишга қўйиладиган шартларни, жисмоний тарбия ҳамда спорт машғулотлари ўтказиладиган шарт-шароитларни ва бошқа бир қатор масаллаарни ўрганади.