Иқтисодиѐтда молия бозори - бу бозор тизимининг муҳим, асосий қисми бўлиб, молия ресурслари, яъни пул ва пулга тенглаштирилган қоғозлар бозоридир ва шу билан бир қаторда молия тизимини ажралмас қисми ҳисобланади. Бу бозорда олди-сотди қилинади, пул маблағларининг талаб ва таклифга қараб эркин ҳаракати таъминланади. Молия бозорида фирмалар, молия муассасалари, давлат ва аҳоли қатнашади.