Жаҳон хўжалиги амалиѐтида дивидендларнинг турли хил типлари маълум. Улар даврийлик ва доимийлик асосида тўланадиган мунтазам дивидендлар, маълум бир даврда юқори фойда олинган ҳолатларда тўланадиган қўшимча дивидендлар, қўшимча равишда бир марта тўланадиган махсус дивидендлар, корхонани ѐки унинг алоҳида бир қисмини тугатиш ҳолатлари юзага келганда тўланадиган ликвидацион дивидендлар кабилардир.