Бюджет сиѐсати мамлакат тараққиѐти, аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Бюджет сиѐсати мамлакатда макроиқтисодий барқарорлик, бюджет тизимидаги мувозанатни сақлаган ҳолда, давлат тасарруфидаги маблағларни келгусида унинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадида самарадорлик билан ишлатишни билдиради. Бюджет сиѐсати давлат функция ва вазифаларни маблағ билан таъминлаш мақсадида тақсимлаб олинган маблағ давлат сарф-харажатларини узлуксиз молиялаштириш имконини беради. Шу нуқтаи назардан ҳар қандай давлатда бюджет сиѐсатини самарали юритилиши мамлакат тараққиѐтини таъминловчи таянч ҳисобланади.