Замонавий ахборотлашган жамиятда ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланиш давлат бошқарувини аҳоли ва тадбиркорлик субъект ларининг тилак ва эҳтиѐжларига мослигини таъминлаш йўналишида зарур шартларидан биридир. Бугунги кунда Ўзбекистон “Электрон ҳукумат” тизими доирасида давлат органлари фаолиятини самарадорлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича кенг қамровли ишлар қилинмоқда.