Молиявий ҳолат давлат, корхона ва кишилар ўртасида бўладиган ўзаро муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ пул ҳаракати билан ифодаланади. Молиявий ҳолат корхонани маблағ билан таъминланганлиги, барча турдаги маблағларни мақсадга мувофиқ йўналиши ва улардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги, бюджет, банк, хом ашѐ етказиб берувчилар, харидорлар ва бошқа корхоналар ўртасида олиб бориладиган ҳисоб-китоб ҳолати билан характерланади.