Ҳозирги шароитларда тадбиркорлик муҳитини таркиб топтириш нафақат миллий, балки халқаро муаммолардан ҳисобланади. Мавжуд бўлган мамлакатлараро гуруҳларда, масалан, Европа Иттифоқи миқѐсида ягона тадбиркорлик муҳити вужудга келмоқда. Бу дегани тадбиркорлик фаолиятини юритиш Европа жамиятига кирувчи барча мамлакатларда бир-бирига ўхшаб кетмоқда.