Хорижий инвестицияларни жалб қилишдан мақсад – бошлаган ислоҳотларимиз, иқтисодиѐтимизни янгилаш ва модернизация қилиш жараѐнларини давом эттириш хамда чуқурлаштириш, ҳаѐтимиз даражаси ва сифатини изчил ошириб боришни таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашдан иборатдир. Хорижий инвестициялар иқтисодий ривожланиш гарови бўлиб, улар иқтисодиѐтни харакатга келтирувчи кучлардан бири ҳисобланади.