Тадқиқотнинг вазифалари:
аллаларнинг ижтимоий-ғоявий мазмуни, тарбиявий таъсири, алла сўзининг этимологик маъноси ва тарихий шаклланишини педагогик нуқтаи назардан талқин этиш ҳамда болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг фалсафий, педагогик ва психологик ҳолатини таҳлил этиш;
болаларнинг ёши, психологик-маънавий ривожланиши бўйича маънавий-ахлоқий тарбиялашга йўналтирилган алла турларини дидактик мазмунига кўра таснифлаш;
оила–маҳалла–мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлиги асосида болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлигини оширишнинг ижтимоий-педагогик механизмини такомиллаштириш;
болаларни алла воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методининг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш.