Ўқув-услубий мажмуа – Наманган давлат университетида бакалавриат ва магистратура таълим босқичиларининг Ўқув режаларида акс этган фанлар бўйича профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига ўқув-услубий тайёрлигини тасдиқловчи энг муҳим мезон, меъёрий-услубий ҳужжатдир.
Мажмуанинг асосий мақсади – авваломбор фаннинг ўқитувчиси, худди шунингдек талаба учун, фанни ҳар томонлама сермазмун, чуқур назарий, услубий ва амалий тарзда етказиш (талаба учун – ўзлаштириш) учун ягона ўқув-услубий ва ахборот-ресурс манбаини яратиш ҳисобланади.