Рақс томошалари - балет, махсус рақс дастурлари - тадқиқотчи-фиксатор учун янада камроқ "моддий" базага эга. Ижродан ташқарида мавжуд бўлган партитура ёки клавир, яъни нота белгилари оркали қоғозга туширилган мусиқа ва балет сюжети ёки рақс мавзуни баён қилувчи либретта хореографик спекктакл ёки дастурнинг "воқелиги" ҳисобланади.