Ушбу битирув малакий ишда рақс санъатининг бугунги кун ривожланиш жараёнини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Ш.Аҳмедовнинг балетмейстерлик фаолияти мисолида ҳамда ижодкор томонидан меъросий рақсларнинг катта оммавий саҳналарда юқори савияда саҳналаштира олиши ва ёш авлодга қолдираётган ижодий меьросида рақс сирларини очиб берганлиги, рақсни махоратини нафислик ва мафтункорлик билан ижро этиб келиниши, янги рақс яратишда унинг изланишлари натижасида миллий рақс санъати ришталарининг боғлаганлигини ҳамда уларнинг рақслари чиндан ҳам биз ёш авлодга меьрос сифатида тарғиб этилганлигини ўрганиш мавзунинг илмий янгилигидир.