“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ҳамда “Театр” журналининг саҳифаларида рақс санъати ёритилиши масалаларини ўрганиш бугунги кун санъатшунослигида, хусусан рақсшуносликда мавжуд ҳолатларни аниқлашга ёрдам бериши билан биргаликда, келгусида санъатшунослик, хусусан рақс санъати илми, тарихи, матбуот саҳифаларида ёритилиши масалаларида илмий тадқиқотлар олиб боришни мақсад қилган тадқиқотчилар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.