“Иқтисодиёт ва молиявий менежмент” фанининг предмети деганда жамиятнинг объектив иқтисодий қонунлари ва зарурий қоидаларининг шу соҳада намоён бўлиш шаклларини, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш жараёнида жонли ва буюмлашган меҳнатнинг энг муқобил ҳаражатлари асосида энг яхши натижаларга эришишни таъминлаб берадиган шарт-шароитлар ва омилларни ўрганиш тушунилади.