Мазкур ўқув қўлланма Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби “Санъатшунослик” таълим йўналишида “Хореография бўйича санъатшунослик мутахассислиги” фанини ўрганадиган талабалар учун мўлжалланган. Қўлланмада санъат турларининг бадиий-эстетик хусусиятлари, бадиий ижодиётнинг назарий ва амалий масалалари, санъатшуносликнинг асосий йўналишлари, таркибий қисмлари, ёрдамчи соҳалари хақида маълумотлар келтирилган.