Мазкур мақолада республикамизнинг кам сувли худудларида интенсив боғларни парваришлашда сув тежамкор техналогияларидан фойдаланиш борасида сўз юритилади. Бунда мавжуд сув захираларидан унумли фойдаланишни такомиллаштириш, интенсив боғларни барпо этиш, уларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича бир қанча тавсиялар берилган. Бундан ташқари ерларнинг шўрланишини олдини олишга қаратилган мелиоратив тадбирлар ҳақида келтириб ўтилган.