Иссиқлик аккумуляторли қуёш-геотермал сув: билан иситиладиган теплицаларда микроиқлимни бошқариш масаласи жуда кам ўрганилган соҳадир. Шунинг учун иссиклик аккумуляторли қуёш - геотермал сув билан иситиладиган теплицаларни температура ва намлик режимларини ўсимлик ривожланишига мувофиқлаштиришда, тиниқ юзадан ўтадиган қуёш радиацияси, иссиқлик аккумуляторларига тўпланадиган иссиқлик нурларига боғлиқ ҳолда тадқиқотлар ўтказиш ва атмосферанинг сурункали совуқ, булутли кунларида, қўпшмча геотермал сувдан фойдаланиб теплица ичида мўътадил иқлим яратиш жараёнларини, уларда иссиқлик физикавий параметрларини аниқлаш ва тажриба натижаларига асосланиб автоматик система бўйича бошқариш тизимини ишлаб чиқиш долзарб масаладир.