Одам ва ҳайвонлар демодекоз касаллигини қўзғатувчиси Demodex L. авлоди каналари ҳисобланади. Demodex L. каналари сут эмизувчи ёввойи ҳайвонлар, уй ҳайвонлари ва одамларни тер безлари, жун ва соч илдизи халталарида ривожланади ва зарарлайди. Бу касаллик ветеринарияда ҳам, медицинада ҳам демодекоз деб аталади. Ўзбекистонда ҳам бу касаллик тарқалган бўлиб, уй ҳайвонлари ва одамларда учраши қайд этилган. Касаллик табиий манбали характерга эга бўлиб, уй ҳайвонлари маҳсулдорлигига путур етказади ва одамлар соғлиғига зарар келтиради