Жамият ва табиат, инсон ва яшаб турган муҳит ўртасидаги ўзаро таъсир, экология муаммоси бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.«Экология»атамаси юнонча «ойкос» (уй, яшаш жойи) ва «логос» (таълимот, фан) сўзларидан ясалган. Бошқа барча билимлар йўналишлари каби экология инсониятнинг бутун тарихи давомида муттасил, аммо нотекис ривожланган. Гиппократ, Аристотель ва бошқа қадимги юнон мутафаккирлари асарларида ҳам экологик йўналиш аниқ кўзга ташланиб, бу ибораниилк марта 1869 йили немис биолог-эволюционисти Эрнст Геккель қўллашни таклифэтади.