Мақолада пахта ҳосилини етиштиришда асосий роль ўйновчи сувчи-миробларнинг меҳнат шароити таҳлил қилинган ва улар томонидан меҳнат гигиенаси талабларига амал қилмаслик қандай кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши кўрсатиб ўтилган. Сувчилар иш шароитини яхшилаш, меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил этиш, сифатли ва тўйимли овқатланиш, гигиена қоидаларига риоя қилишлик турли хил касалликлар олдин олиш омили эканлиги таъкидланган.