Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг республикамизнинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш масалаларига давлат миқѐсида жуда катта эътибор қаратилмоқда. Сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳатларни самарали ўтказишда гидротехник объектлар, жумладан сув омборлари ва селсувомборларининг ишончли, хавфсиз ва самарали ишлаши ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.