Замонавий зах қочириш тизимини ишлаб чиқиш ва уни амалиѐт билан ҳамоҳанглигини таъминлаш муҳим тадбир ҳисобланади. Зовурни ишлашини назорат қилиш йирик мелиорация объектларида зовур қурилганидан кейин топшириш ва қабул қилиш инструкциясига мувофиқ тайѐр зовурлар ишчи ҳолатини мониторинг қилиш тадбирларини амалга ошириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Зовур тармоқларининг қониқарсиз ишлашига одатда зовурни лойкаланиши, қуриши ва ундан фойдаланиш жараѐнида йул қўйилган хато ва камчиликлар сабаб бўлади.