Шўрланган ерларнинг маҳсулдорлигини тиклаш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш муҳим масала ҳисобланади. Бу масала, галофитлар ѐрдамида муваффақиятли ечилади. Галофитлар-ўсимликларнинг экологик, физиологик ва биологик томондан ихтисослашган тури бўлиб, шўрланган муҳит шароитида ва шўр сув билан суғорганда нормал ривожланиш ва хосил тўплаш, бир вақтда тупроқни шўрсизлантириш қобилиятига эга.