Ушбу мақолада, юқори минерализацияга эга бўлган сувларни суғориш ва шўр ювиш фойдаланишнинг назарий асослари келтирилган бўлиб, сувдаги тузларнинг концентрацияси тупроқ эритмасидагидан анча кам бўлади. Суғориладиган ерлардаги тузларнинг мақбул концентрацияси 3-5 г/л. Тупроқ эритмасининг концентрацияси 6 г/л бўлганда ўсимлик ўсишига кучсиз таъсир кўрсатиши, 10-12 г/л бўлганда кучли ва 25 г/л концентрацияда ўсимликларнинг нобуд бўлиши кузатилган.