Маҳобатли рангтасвир санъатининг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёсдир. Маҳобатли рангтасвир асарлари инсоннинг мураккаб ақл – заковати, тафаккурини, табиатда содир бўлиб турадиган катта – кичик ўзгаришларни, узлуксиз фалсафий ғоялар ва фантастик образларни таъсирчан ифодалашга қодир. Улар ҳозирги замон кишисини миллийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга.