Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳунармандчиликка катта эътибор берилмоқда. Унинг ранг-баранг соҳалари орасида янги хунарлар ҳам бор. Шулардан бири - яқинда пайдо бўлган похол санъатидир. Ҳозирда бу соҳада Азизхон Солихов, Отабек Йўлдошев, Жасур Жумаев каби ҳунармандлар самарали ижод қилмоқдалар.
Шу чоққа қадар бу хунарга нисбатан “сомон санъати” ибораси қўлланилган. Назаримизда, атама соҳа мазмунини ўзида тўла ёритмайди. Бу эса назарияда айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.