Мазкур ўқув қўлланмада Ўзбекистон республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида таълим тизимини ривожлантиришнинг янги босқичида касбий педагогиканинг ўрни ва вазифалари; илк болалик давридаги ривожланиш, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими кадрлар тайёрлаш жараёнидаги касбий-малакавий ўзгаришлар; касб-ҳунар таълимининг ривожланиш тарихи; узлуксиз таълимнинг мақсади, мазмуни, тузилиши; узлуксиз касбий таълим тушунчалари; ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар ва мутахассисликлар классификацияси, касб-ҳунар коллежи битирувчиларига талаблар, ўрта-махсус касб-ҳунар таълими мазмуни, касб-ҳунар таълими стандартлари, касбий таълим мазмуни, уни танлаш ва таҳлил қилишнинг илмий-методик асослари; кичик мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш қонуниятлари; касбий таълим соҳасида халқаро тажриба; касб-ҳунар таълими ва таълим муассасасини бошқариш ва шу каби масалалар ёритилган.