Республикамизнинг ҳар бир тип тупроқларининг унумдорлик даражаси тупроқ ҳосил бўлиши ва уни ҳосил қилувчи омиллар мажмуасининг таъсири билан белгиланади. Ҳозирги кунда тупроқ унумдорлигини ошириш, табиий ҳолатини тикловчи тизим ишлаб чиқиш учун суғориладиган деҳқончиликда турли табиий органик моддалар билан мулчалаб экилган экинларни навбатлаш ва тупроқга кам ишлов бериш тизимида ерлардан кенг фойдаланиш имкониятини яратади.